Зардўштийлик
Ассалому алайкум! Саволларимизга мазмунли жавоблар бериб келаётганингиз учун катта раҳмат! Мен яна бир долзарб савол билан мурожаат этмоқчи эдим. Тарихдан маълум, Ўрта Осиё аҳолисининг аксарияти VII-VIII асрларгача, токи Ислом дини ёйилгунича зардуштийлик эътиқодида бўлишган, ўзлари тасаввуридаги "маъбудлар", ўт-олов, табиат унсурларига сиғиниб келганлар. Саволим ҳозирда кўпгина дунёвий тарих китобларида келтирилган ва халқимизнинг (афсуски, зиёлиларнинг ҳам) дунёқарашида ўрнашиб қолган бир фикр хусусида. Яъни кўплар зардуштийликни Аллоҳ томонидан нозил қилинган дин, унинг ёзма моддий мероси "Авесто"ни "муқаддас китоб" деб ҳисоблашади. Зардуштни Марказий Осиё халқларига юборилган пайғамбар деб билувчилар ҳам топилади. Фақат кейинчалик эътиқод бузилган деб ўйлашади. Ҳатто ҳанафийлик мазҳабидаги урф-одатларнинг аксарияти, шу билан бирга табиатга инсоннинг қандай муносабатда бўлишидан тортиб оилавий муносабатлар асосигача асли зардуштийлик белгилаб берган деган ҳаёлга боришади. Араблар олиб кирган янги эътиқод - Ислом шу дин билан қориштирилиб минтақа халқларига сингдирилган дейишгача боришади. Ачинарлиси, Зардуштга "пайғамбарлик"нинг берилиши (гўёки Аҳурамазда - бу Аллоҳ, у Зардушт ва инсонлар ҳузурига юборган "маъбуд" Митра бу - фаришта Жаброил эмиш), ўлимдан кейинги ҳаёт: маҳшаргоҳ, сирот кўприги, фаришталарнинг сўроқ-жавоблари, дўзах ва жаннат в.ҳ. сингари маълумотлар ҳам "Авесто"да бор, демак, у ҳам илоҳий калом, дегувчилар кишини ғазабини келтиради. Мен буларга зиғирча ишонмайман. Худди бу мактаб ўқувчисининг муаллим сўнгги энг ишонарли "дарслик"ни бериб қўйганига қарамай эскиларини, қўлбола-сохталарини ўқишга, унга эргашишига ўхшайди. Ахир, "Олий Муаллимимиз" бизга шундай китобни - Қуръонни бериб қўймадими?! Илтимос, биз ёшларга, талаба-ўқувчиларга икки йўлда сарсон бўлишдан сақланиш учун аниқ манбалар асосида тўғри йўл кўрсатсангиз. Айниқса, 1) Зардушт Аллоҳнинг "пайғамбари", "Авесто" эса илоҳий китоб бўлган, 2) сирот-қилкўприк тасвири зардуштийликдан келиб чиқиб Исломда "талқин қилинган", 3) янги туғилган бола учун қурбонлик келтириш (ақийқа) оташпарастлардан етиб келган, деган энг ботил қарашларга раддияларни келтириб, "Қуръон" ва "Ҳадис" асосида далилий жавоб топишимизга ёрдам берсангиз! Ножоиз саволлар ила хатоликка йўл қўйган бўлсам, мени маъзур тутинг! Билимсизлигимизни Аллоҳ Ўзи кечирсин! Аввалдан ташаккур!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Қуйидаги линкда берилган мақолани ўқинг https://savollar.islom.uz/s/53931
26 Май 2022, 00:21 | Савол-жавоблар | 165 | Долзарб саволлар
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Қуйидаги линкда берилган мақолани ўқинг https://savollar.islom.uz/s/53931
26 Май 2022, 00:21 | Савол-жавоблар | 165 | Долзарб саволлар