Соҳиби узур ҳам шундайми
Ассалому алайкум! Бир хадисда Пайғамбаримиз Муҳаммад Соллаллоҳу алайҳи васаллам 2 қабрни олдидан ўтиб, булар азобланмоқдалар деб, 2-қабр эгасини Пешобидан эҳтиёт бўлмагани учун деган эканлар. Сизлар бу инсонни ноумид қилиш учун эмас, нажосатдан эҳтиёт бўлишликка чақириш мақсадида айтилган деганингизни ўқидим. Саволим шуки, Соҳиби узур қанча урунмасин, беихтиёр барибир таҳорат олса ҳам номоз ўқиётганида пешоб чиқиб кетса, ва деярли ҳамма ички кийимида нажосат теккан бўлса, қанча ювмасин барибир касали сабабидан нажосат чиқаверса, у ҳам нажосатга булғаниб юришга мажбур бўлиб қолади, чунки касалини даволаб бўлмади, шунда у ҳам нажосатдан эҳтиёт бўлмаган одам ҳисобланадими, ва шу касали орқали ҳам қабр азобига йўлиқиши мумкинми айнан нажосат мавзусида, чунки ҳар қанақасига ҳам уни киймида касали сабабли ҳар доим нажосат бўлиб туради-ку?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Нажосатдан имкон борича сақланиб, кийим ва баданига теккизмай, нажосат чиқадиган жойга пахта ёки шу каби шимиб олувчи воситалардан фойдаланади ва бундай ҳолда қабр азобига сабаб бўладиган ҳолга кирмайди. Валлоҳу аълам!
12 Май 2022, 17:18 | Савол-жавоблар | 158 | Ҳадислар