Ғайридин никоҳи
Ассалому алайкум! Китоб аҳлидан бўлганлар Исломни қабул қилишса уларни никоҳи бузилмасдан қолишини биламан. Лекин китоб аҳлидан бўлмаганлар шаман ёки буддист бўлишса исломни қабул қилгандан сўнг янги никоҳ ўқитишадими? Агар уларни фарзандлари бўлса улар зинодан туғилган бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Мажусийнинг эри ёки кофирнинг хотини Исломга кирганда иккинчисига Ислом арз қилинади. Агар мусулмон бўлса, никоҳларида қоладилар. Акс ҳолда оралари ажратилади.
Бунга далиллар кўп. Уларни баъзиларини келтирамиз: عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا: أَنَّ رَجُلًا جَاءَ مُسْلِمًا عَلَى عَهْدِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، ثُمَّ جَاءَتِ امْرَأَتُهُ مُسْلِمَةً، فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ، إِنَّهَا كَانَتْ أَسْلَمَتْ مَعِي، فَرُدَّهَا عَلَيَّ، فَرَدَّهَا عَلَيْهِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида бир киши мусулмон бўлиб келди. Сўнгра унинг хотини ҳам муслима бўлиб келди. Шунда у: “Эй Аллоҳнинг Расули, у (аёл) мен билан бирга Исломга кирган эди. Уни менга қайтиб беринг”, деди. Бас, у зот уни эрига қайтардилар.”
Термизий ва Абу Довуд ривоят қилишган. وَعَنْهُ قَالَ: أَسْلَمَتِ امْرَأَةٌ عَلَى عَهْدِ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، فَتَزَوَّجَتْ، فَجَاءَ زَوْجُهَا إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ، فَقَالَ: يَا رَسُولَ اللهِ، إِنِّي قَدْ كُنْتُ أَسْلَمْتُ، وَعَلِمَتْ بِإِسْلَامِي، فَانْتَزَعَهَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ مِنْ زَوْجِهَا الثَّانِي، وَرَدَّهَا إِلَى زَوْجِهَا الْأَوَّلِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَابْنُ مَاجَهْ Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида бир аёл Исломга кирди ва эрга тегди. Сўнгра Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига унинг биринчи эри келиб: “Эй Аллоҳнинг Расули, мен мусулмон бўлган эдим. У (аёл) буни билар эди”, деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни иккинчи эридан ажратиб олиб, биринчи эрига қайтариб бердилар”.
Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.
Ҳанафий мазҳаби бўйича, бири мусулмон бўлганидан кейин иккинчисига Исломга кириш таклиф қилинса-ю, у бош тортса, никоҳлари бузилади. Шунингдек, икковларидан бири дорул Исломдан дорул ҳарбга кўчиб кетса ҳам. (Кифоя китобидан). Валлоҳу аълам!
13 Май 2022, 21:19 | Савол-жавоблар | 163 | Оила ва турмуш