Туркий ҳадиснинг шархи
Ассалому алайкум! Жавоблар ичида қидириб кўрдим, мен излаган жавоблар йўқ экан. Мен интернетда бир неча ҳадислар ҳақида видеони кўриб қолдим ва пауза қилиб сизларга жўнатиш мақсадида ёзиб олдим, уларга тушунганимча ёзишга рухсат берсангиз, агар саҳиҳ бўлмаса саҳиҳ эмас деб айтсангиз илтимос. Тўғриси, унча тушунмадим ҳадисларга, токи нотўғри талқин қилябман. Ҳатолар учун манзур тутгайсизлар. Пайғамбаримиз саллолоҳу алайҳи вассалам, ўлим тўшагида шундай деган эканлар: Мени номимдан ҳеч қандай нарсани ман қилманглар, ман қиладиган бўлсангиз фақат Қуръон ман қилганни Қуръон номи билан ман қилинг деган мазмунда. (Абу юсуф, аррод 31,85-бет) (демак пайгамбаримиз, ҳадисларида келган маън қилинган нарсалар қилса бўлади деганими? Шу сахихми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу ҳадиснинг санади заиф ҳисобланади. Маъноси тўғри. Сиз ҳадиснинг маъносини яхши тушунмабсиз. Бу ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мен албатта Қуръон ҳаром қилган нарсани ҳаром қиламан. Аллоҳга қасамки, мени бу каби нарса билан ушлай олмайсизлар...”, деганлар. Яъни у зот соллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлган ҳадислар хусусан ҳаром-ҳалол ҳеч қачон Қуръонга зид бўлмайди, агар шундай ҳолат бўлса, бу ҳадиснинг тўғрилигида шубҳа бўлади дегани. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари шариатдаги иккинчи масдар ҳисобланади. Шунинг учун саҳиҳ ҳадисда келган ман қилинган нарсаларни қилиб бўлмайди. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу масалаларда ўзларидан ҳеч гап айтмайдилар. Бу ҳақда Қуръони Каримнинг “Нажм” сурасида шундай дейилади:3. (У) ҳаводан нутқ қилмас.
Яъни сизнинг адашмаган ва йўлдан озмаган соҳибингиз Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳнинг номидан гапирганида ҳаводан олиб гапирмайди. Аксинча, у зот, Аллоҳ менга нозил қилди, деб айтаётган:4. У (Қуръон) ваҳийдан ўзга нарса эмас.
Дин душманлари: «Муҳаммад ўзи хаёлига келган гапини гапириб, менга худодан хабар келди, деб бизни лақиллатяпти, ўзининг обрўини ўйлаб, ҳийла қилаяпти, Қуръон деган нарсаси худодан келган хабар эмас, балки ўзи тўқиган гапдир», деганга ўхшаш туҳмат-бўҳтонлар қилишарди. Юқоридаги ояти карималар бундай куфроний қарашларга раддия сифатида нозил қилингандир.Демак, Қуръони Карим Аллоҳдан тушган ваҳийдан ўзга нарса эмас. У аввалидан охиригача Аллоҳнинг каломи, Муҳаммад алайҳиссалом ҳам, Жаброил фаришта ҳам бирор ҳарфини ўзгартиришга ҳақли эмаслар (инчунун, ҳеч ким бирор ҳарфини ўзгартира олмайди, ўзгартирган ҳам эмас).«Ҳаводан олиб нутқ қилмас» деган гапнинг маъносини қандай тушунмоқ керак? Қуръон тўғрисида унинг узил-кесил маъносию сўзлари, ҳатто ҳарфлари ҳам Аллоҳники эканлиги айтилди. Ҳадис (Пайғамбар алайҳиссаломнинг сўзлари) – маъноси Аллоҳдан, ибораси Муҳаммад алайҳиссаломдан бўлган кўрсатма-хабарлардир. Аммо иборалари, барибир Қуръони Каримдан кейин иккинчи ўринда туради.Имом Аҳмад ибн Ҳанбал қилган ривоятда Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳу бундай деганлар: «Пайғамбар алайҳиссаломдан нимани эшитсам, ёдлайман деб, ёзиб юрардим. Қурайш қабиласидагилар сен Пайғамбар алайҳиссаломдан нимани эшитсанг, ёзиб оласан, у зот ҳам одам, аччиқлари чиққанда ҳам гапирадилар, дейишувди, ёзмай қўйдим. Бир куни бу ишни Расулуллоҳга айтган эдим, у зот «Ёзавер, Аллоҳга қасамки, мендан ҳақ гапдан бошқа гап чиқмайди», дедилар».Яна Имом Аҳмад Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қиладиларки, Пайғамбаримиз алайҳиссалом:
«Мен ҳақдан бошқани гапирмайман», деганларида баъзи саҳобалар:
«Эй Аллоҳнинг Расули, бизга ҳазил-мутойиба қиласиз-ку?» дебдилар. Ул зот яна:
«Албатта, мен ҳақдан ўзга гапни айтмайман», деган эканлар.Ул зоти бобаракотнинг ҳазиллари ҳам ҳақ бўларди. Ҳазил деб, кулдириш мақсадида у зот ноҳақ ибораларни ишлатмасдилар. Мисол учун, бир куни қари кампир келиб:
«Эй Аллоҳнинг Расули, шоядки жаннати бўлсам», дебди. Шунда Пайғамбар алайҳиссалом:
«Кампирлар жаннатга кирмайди», дебдилар. Аёл йиғлай бошлабди. Кейин унга, жаннатга қари ҳолда кирилмайди, ҳамма ўттиз уч ёшли бўлиб киради, деб тушунтирилгач, хурсанд бўлган экан.Бу ҳодисага «Хурмони чанглатиш» номи билан машҳур ҳодисани қўшсак, тўлиқ тасаввур пайдо бўлади. Саҳиҳ ривоятларда келишича, бир куни Пайғамбар алайҳиссалом Мадинаи Мунавварадаги хурмо боғларидан бирининг ёнидан ўтиб кетаётсалар, одамлар хурмо дарахтлари устида нималардир қилишаётган эмиш.«Улар нима қилишяпти?» деб сўрабдилар.
«Хурмони чанглатишяпти, шундоқ қилса, ҳосил мўл бўлади», деб жавоб қилишибди. Пайғамбар алайҳиссалом:
«Аллоҳ берса, шундоқ ҳам мўл бўлаверади», деган маънода сўз айтибдилар. Боғбонлар мазкур сўз таъсирида чанглатишни тарк қилибдилар. Йилнинг охирига келиб ҳосил мўл бўлмабди. Кишилар бу хабарни Пайғамбар алайҳиссаломга айтишган экан, у зоти бобаракот:
«Мен сизларнинг динингизда бир гап айтсам, тўлалигича қабул қилинглар, сиз дунё ишларида ўзингиз билувчироқсиз», деган эканлар. Шундан келиб чиқиб, уламолар айтадиларки, диний ҳукмлар борасида Пайғамбар алайҳиссалом ўзларидан гапирмаганлар. Тажриба, инсон маҳоратига боғлиқ ишларда ўзларидан гапирганлар. («Тафсири Ҳилол» китобидан). Валлоҳу аълам!
12 Май 2022, 17:29 | Савол-жавоблар | 180 | Ҳадислар