Ишни боши порадан бўлса

Ассалому алайкум! Мен касб ҳунар мактабига ўқишга топширган эдим аммо топширган мутаҳасислигимга кира олмадим кейин бошқа йўналишига топширмоқчи бўлдим. Аммо менга у ернинг директори жой йўқ деди аммо директор ўринбосари бор дедди шунда билддикки у ерга пул бериб кириш кераклигини ва мен учун пул толашти ва кўпчиликка жой йўқ дейишти, аммо мен пул билан кирдим олдинига ёқмади пул билан кирганим аммо секин кўника бошладим ва шу ҳунарим бўйича келажакка режа туза бошладим шунда ҳаёлимга шу нарса келди. Агар мен ҳаром йўл пора билан кирган бўлсам ишни боши ҳаром бўлсаю кегинчалик бу ҳунар билан топган пулим менга ҳалол бўладими деган ва ҳали кечемас ҳалиҳам у мактабдан кетишим мумкин. Шунга маслаҳат сўрамоҳчи эдим.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Энди тавба қилинг ва қаттиқ истиғфор айтинг. Соҳани етук мутахассиси бўлиб, мусулмонларга фойда келтирадиган кадр бўлинг. Шариатимизда поранинг ҳукми қуйидагича: عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ  رضي الله عنه ، قَالَ: لَعَنَ رَسُولُ اللهِ  صلي الله عليه وسلم الرَّاشِيَ وَالْمُرْتَشِيَ فِي الْحُكْمِ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَأَحْمَدُ   Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳукмда пора берувчини ва пора олувчини лаънатладилар».
Термизий ва Аҳмад ривоят қилишган.
Аллоҳдан Ўзи хуш кўрадиган ва рози бўладиган нарсага муваффақ қилишини сўраймиз. Аллоҳу аълам. Пора араб тилида «ришва» деб аталиб, шаръий истилоҳда адолатни йўққа чиқариш ва ботилни юзага чиқариш учун бериладиган нарсага ишлатилади. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пора берувчини ҳам, пора олувчини ҳам лаънатламоқдалар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг лаънатлари жуда оғир жазодир, чунки лаънат бировнинг Аллоҳнинг раҳматидан узоқ бўлишини сўрашдир. Аллоҳнинг маҳбуб Расули Аллоҳ таолодан сўраган нарса бўлмай қолмаслиги ҳаммага маълум. (“Кифоя” китобидан). Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 17:29 | Савол-жавоблар | 142 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar