Х-бетдан жуфти ҳалолимни қандай қайтарсам бўлади?

Ассалому алайкум! Турмушга чиққанман, жуфти ҳалолимни Хбет ўйинидан қайтаролмаябман. Пул тикиб ўйналадиган ҳар бир ўйин қумор саналади, қумор эса бизда харом саналади деб айтавериб чарчадим. Эримга гапиравериб ўзимни асабим қолмади, у ўз билганини қилиб жавоб берсам мен бераман сен эмас дейди. Мен бўлсам, гуноҳ иш қилишизни била туриб сизга жим индамай қараб туролмайман дейман. Уйимизда деярли ҳар куни шуни деб уруш. Мен кўп пул тикмайман деб доим бир нималар қилиб ўзини оқлайди. Нима қилишни билмай қолдим, эрим билан шу масалада олишганим сари ўзимни асабларим тугаябти. Томоғимни бир нима қаттиқ бўғади, қўйиб юбормайди.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Зиммангизда етказиш вазифасигина бор, мажбурлаш эмас. Етказсангиз ва у ишларга қалбан норози бўлсангиз охиратда ҳам қолганига жавобгар бўлмайсиз. Гапи ўтадиган катталар насиҳат қилсин. Эрингизга қабул қилсалар гапиринг қабул қилмаса дуо қилиш йўлига ўтинг. Топшининг аксари ҳалолдан бўлса ишлаб топганидан қилган нафақасини олишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 17:40 | Савол-жавоблар | 165 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar