Мажбурий Никох
Ассалому алайкум! Оиламиз ўзига тўқ, обрўли, хавасни келтирадиган оила. 18 ёшимда мани мажбурлаб, уриб, керемас матодек эрга беришган. Бир мартаяммас икки марта. Йиғлашим, ялинишим ёрдам бермаган. Иккаласидаям ажрашдим, умрим хазон бўлган. Иккинчи оиламдан фарзандим бор. Яқинда бир нечта мавизада эшиттим, мажбурий никох харом экан. Саволим шуки, 1. Никохи харом бўлса, туғилган бола валадизино эмасми? Уни устига эрим принципиально талоқ бермаган. 2. Ота онам манга нисбатан адолатсизлик қилдилар деб дилим оғрийди, аслида тақдирим шу эканини биламан ва розиман. Бундай холатда ота онадан хафа бўлишга фарзанднинг хаққи борми? Балки саволим нотўғридир, но яқинда 40га кираман. Халигача дилим ёнади.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Биринчи эрингиз сизнинг талоғингизни берган бўлса, иддангиз чиққач иккинчи эрингизга шаръий никоҳланган бўлсангиз фарзанд валади зино эмас.2). Ҳаққи йўқ. Валлоҳу аълам!
12 Май 2022, 17:40 | Савол-жавоблар | 151 | Оила ва турмуш