40 ёшда ҳомиладор бўлиш

Ассалому алайкум! Қилаётган ишингиздан Аллоҳ рози бўлсин. Аёлим 42 ёшда, мен 45 ёшдаман. Аллоҳга хамдлар бўлсин 3 фарзандларимиз бор. 1 ўғил (16ёш), ва 2 қиз (15 ва 7ёш). Аллоҳга беадад шукурлар бўлсин бахтиёр оиламиз. Саволим: Аёл 40 ёшдан ўтганда хомиладор бўлишига медицина тамонидан айтилган гап кўп хавф-хатарлар (онага ва туғилажак болага) бор экан. Биз аёлимиз билан шу ёшимизда яна фарзандлик бўлиш хохишимиз бор. Исломда шу борада қандай тавсиялар ва кўрсатмалар бор? Жавоб учун олдиндан катта раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ёшни чегараси йўқ. Туғса бўлди. Қолганини мутахассис дўхтир билан маслаҳат қилинг. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 20:22 | Савол-жавоблар | 167 | Табобат
|
Boshqa savol-javoblar