Намозда аксирганда жавоб бериш ва қабрга ёзув қўйиш
Ассалому алайкум! 1) Намозда аксирганда ёки эснаганда, шу ўринда Алҳамдулиллаҳ ёки Астағфируллоҳ деса намоз бузилмайдими? Ёки салом бергандан кейин айтиш керакми? 2) Биз томонларда қабр атрофига 2 қатор қилиб пишиқ ғишт урилади. Бундан мақсад фақат-тупроқнинг атрофга ёйилиб кетмаслиги холос. Бу билан қабрлар анча тартибли кўринади. Бу мумкинми? 3) Қабрга белги сифатида қўйилган кичик қабр тошга марҳум исми, яшаган даври каби маълумотларни ёзса бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Бузилади. “Кифоя” китобида қуйидагича келади: Акса урганга соғлик тилаш.
Намозхон акса урган кишига «Ярҳамукаллоҳ», деса, намози бузилади. Чунки бу нарса одамлар орасида урф бўлган каломдир. Акса урганга соғлик тилаш намозни бузиши ҳақида ҳадис ҳам келган.
Каломга зикр билан бўлса ҳам жавоб бериш.
Мисол учун, намозхон ўзига хурсандчилик ҳақида хабар етганда «Алҳамдулиллааҳ», деса, намози бузилади.2). Мумкин. 3). Шариатимизда қабртоши жоиз эмас. Валлоҳу аълам!
10 Май 2022, 17:34 | Савол-жавоблар | 167 | Бошқа ибодатлар