Намозда Фотиҳани ўқимаслик

Ассалому алайкум! Мен намоз ўқиятганимда базида санодан кейин Фотиха сурани ўқимасдан зам сурани ўқиётгангандек бўламан. Кейин намоз охирида саждаи сафх қиламан. Шунда намоз адо қилган бўламанми ёки намозни қайта ўқишим керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бизнинг мазҳабимизда Фотиҳани ўқиш вожиб бўлиб, унутган одам саждаи саҳв қилади. Намозни қайта ўқишга ҳожат йўқ. Намозга эътиборлироқ бўлинг, хушуъ билан ўқишга ҳаракат қилинг. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 19:18 | Савол-жавоблар | 160 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar