Қизлар пардози

Ассалому алайкум! Ҳижобдаман. Деярлик пардоз қилмаяпман. Аммо бир дугонам қиз бола кўчага чиққанида юзида парда бўлиши кераклигини ва пардози парда эканини айтди. Мен бу диндан бехабар инсонларнинг уйдурмаси деб айтдим. Чиндан ҳам шундайми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Дугонангиз нотўғри айтибди. Пардоз ҳуснни тўсувчи эмас, балки ўзгаларни жалб қилувчи ҳисобланади. Аёллар ўз эрларидан бошқалар учун бундай қилиши жоиз эмас. عن عبد الله بن مسعود رضي الله عنه عن النبي صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قال: المرأة عورة فإذا خرجت استشرفها الشيطان. رواه الترمذي  Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аёл киши авратдир, қачон ташқарига чиқса шайтон уни кутиб олади”.
Термизий ривояти.
Шайтон кутиб олишидан мақсад, ўзини фитнага солади ёки у орқали бошқаларни фитнага солади.  Аёл киши пардозли бўлгани фитнага солувчироқ бўлиши барчага маълум. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 22:55 | Савол-жавоблар | 164 | Аёлларга оид масалалар
|
Boshqa savol-javoblar