Уйдаги пул

Ассалому алайкум! Мен бир неча йиллар олдин аммам касал бўлиб ётганларида(турмушга чиқмаганлар, биз билан турардилар, оламдан ўтганлар) касалхонадаликларида, ёнларига бориб дориларини олиб бериб кайтардим. Ўша пайтда талаба бўлганман, йўл кирага пулим етмай, қарз олардим. Ўша қарзларимни тўлаш учун аммамнинг дори пулидан билдирмасдан олардим. Шу ишни қилганим яхши эмаслигини тушиндим. Энди ман гунохимни ювишим учун нима қиласм бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аввало Аллоҳга тавба қиласиз. Аммангизни меросхўрларига берасиз. Агар улар бўлмаса, савоб умид қилмасдан аммангизнинг номидан фақир-мискинларга садақа қиласиз. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 19:29 | Савол-жавоблар | 146 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar