Бисмиллаҳни унутса

Ассалому алайкум! Агар Бисмиллоҳни айтиш эсдан чиқса, Аввалоҳу Бисмиллоҳ дейсан дейишди. Шу тўғрими? 2). Кенг(клёш) авратни билинтирмайдиган шим кийиш эркаклар кийимига ўхшаб қолмайдими, яъни гуноҳ бўлмайдими? 3). Намозни вақтида бошлаш муҳим агар вақтидан 5-6минут ўтиб кетса ҳам қазо бўлмайди Деб эшитдим шу тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Тўғри. عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا، عَنِ النَّبِيِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: إِذَا أَكَلَ أَحَدُكُمْ فَلْيَذْكُرِ اسْمَ اللهِ، وَإِنْ نَسِيَ أَنْ يَذْكُرَ اسْمَ اللهِ فِي أَوَّلِهِ فَلْيَقُلْ بِسْمِ اللهِ أَوَّلَهُ وَآخِرَهُ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон бирортангиз таом еса, Аллоҳнинг исмини зикр қилсин. Агар аввалида Аллоҳнинг исмини зикр қилишни унутиб қўйса, «Бисмиллаҳи аввалаҳу ва ахироҳу» десин», дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.
Шарҳ: Баъзан таом тановул қилиш пайтида инсон шошилиб, «Бисмиллаҳ»ни айтиш эсидан чиқиб қолади. Бир оз еганидан кейин «Бисмиллаҳ»ни айтмагани эсига тушиб қолади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ҳадиси шарифларига биноан, ана шундай вақтда «Бисмиллаҳи аввалаҳу ва ахироҳу» демоғи лозим. Бу жумланинг маъноси «аввалида ҳам, охирида ҳам Бисмиллаҳ» дегани бўлиб, таомнинг баракасини қайтаради ва унга шайтон шерик бўлишини қирқади. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан).
2). Аёлларга аталиб тикилган ва кенг, ичи кўринмайдиган бўлса жоиз.
3). Бамдоддан бошқа ҳар бир намознинг вақти кейинги намозни вақти киргунича бўлади. Бамдоднинг охирги вақти эса қуёш чиққунича. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 19:29 | Савол-жавоблар | 184 | Дуолар
|
Boshqa savol-javoblar