Муҳим савол

Ассаламу алейкум ҳурматли шайх ҳазратлари.Оллоҳ умрингизни узоқ қилсин.Илмингиз бундан ҳам зиёда бо‘лсин.ҳурматли устоз, мени хаёлимдан битта савол ҳеч кетмаяпти,шайтон ҳар хил саволлар бериб қийналиб кетдим, биламизки Одам алайҳиссалом қиссасида Иблис Одам алайҳиссаломга сажда қилмаганлиги ва такаббурлиги ва манманлиги сабаб жаннатдан қувилган, саволим шундан иборатки, Иблис жаннатдан қувилгандан кейин жаннатдаги Одам алайҳиссалом ва Момо ҳавони қандай қилиб васваса қилган?Жавобингиз учун олдиндан катта раҳмат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Сизнинг мусийбатингиз ушбу саволингизда ўз аксини топган. Динимиздаги ҳеч бир манбаъда ушбу саволнинг жавобини топганга заррача ҳам савоб ваъда қилинмаган. Сиз ўзингиз билишингиз фарз, вожиб ва суннат бўлган минглаб масалаларни бир томонга қўйиб айни шу бефойда саволга жавоб ахтармоқдасиз. Бу саволга жавоб топа олмай қийланмоқдасиз. Унинг ўрнига фарз, вожиб, суннат амалларни қилсангиз бўлмасмиди?! Жаннатга элтадиган ишни, дўзахдан сақлайдиган ишни қилсангиз бўлмасмиди?!Шайтон бировнинг васваса қилиши учун унинг тумшуғининг олдида туриши шарт деб ўйлайсизми?! Шайтондан таъсирланадиганларга у исталган жойдан туриб васваса қилиши мумкин бўлса нима дейсиз?!

3 Май 2022, 15:09 | Савол-жавоблар | 152 | Ақийда
|
Boshqa savol-javoblar