Гаровдаги нарсадан фойдаланиш

Ассалому алайкум! 165845- саволда гаровда турган нарсадан фойдаланиш мумкин эмаслиги ҳақида ёзилган экан. Бундан олдин ушбу ҳадисни ўқиган эдим: حَدَّثَنَا أَبُو نُعَيْمٍ، حَدَّثَنَا زَكَرِيَّاءُ، عَنْ عَامِرٍ، عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ ـ رضى الله عنه ـ عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم أَنَّهُ كَانَ يَقُولُ ‏ "‏ الرَّهْنُ يُرْكَبُ بِنَفَقَتِهِ، وَيُشْرَبُ لَبَنُ الدَّرِّ إِذَا كَانَ مَرْهُونًا ‏"‏‏.‏ Бухорий-2511 Ушбу ҳадисага кўра, агар гаровда турган нарсага, масалан машинага харажат (турар жой, эҳтиёт қислмарини алмаштириш ва бошқа харажатлар) қилса, унда ушбу машинадан фойдаланса бўладими? Шуни тушунтириб берсангиз. Раҳмат
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Йўқ. Гаровга олган одам фойдаланиши жоиз эмас. Гаровга олган гаровга берувчини ўзига фойдаланиб тураверинг деб берса жоиз. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 19:39 | Савол-жавоблар | 149 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar