Турмуш ўртоғимдан шубҳаланиш

Ассалому алайкум! Турмуш қурганимга 6 ойдан ошди, Алҳамдулиллаҳ турмуш ўртогимҳам мен ҳам ибодатдамиз, уларни илмлари ҳам кучли, нима тўғри нима нотўғри эканлигини биладилар. Тўйимизга 14 кун бўлганда тўсатдан телефонларига ҳабар келганига кўзим тушиб қолди, бир қариндошларини келини тўғри йўлда юрмайдиган деб этилганди ана ўша аёлдан экан, кейин мен ҳес нма дмадим ва менга ҳеч қачон ҳиёнат қлманг дб ҳудди оша ишни сезиб қолгандак муносабатда болдим, ҳозирги кунда жуда ҳам улардан шубҳаланавераман, айниқса телефонларини қолларида олиб юрганларида нега ёнимизда қолдирмас экан балки ҳиёнат қлаётгандир деган ҳаёллар тинч қўймийди ва натижада бази воқтларда яхши муносабатда бўлишни ҳохламайман бу эса оиламиз муносабатларига таср қлишидан қўрқаман, ўзларига ҳам этаман нўтўғри ёлда ҳес қачон юрманг ундан кўра никоҳизга олиб яшанг деб, лекин менга боган муносабатлари аъло даражада, қандай йўл тутай илтимос маслаҳат беринг, биламан ҳар бир инсон қилган гуноҳларига жавоб беради лекин бу ҳолат, ҳиёнат аёл кишига жуда қаттиқ тасир қлади.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло сизга неъматларини тўлиқ қилиб берибди. Шукр қилиб яшанг. Мўмин борасида ёмон гумонда бўлиш оғир гуноҳ. Мабодо эрингиз сизнинг кўз ўнгингизда ўша ишни қилган тақдирда ҳам унга ёмон муомалада бўлишга заррача ҳаққингиз йўқ. Валлоҳу аълам!
Қуйидаги линкда берилган мақолани ўқинг:https://islom.uz/maqola/5568

12 Май 2022, 19:39 | Савол-жавоблар | 159 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar