Нисяга мол олиб қочиб юришса
Ассалому алайкум! Хурматли Ислом уз сайти аъзолари. Мен қурилиш моли ишлаб чиқарувчиман. Корхонамиздан кўп қурувчи ва усталар махсулотларимизни харид қилишади. Шу харид мобайнида, бир икки марта савдони нақд қилишадида кейингисида албатта насия қилишни бошлашади. Насия йўқ десангиз пулизи беряпмизку деб хижолатга қўйишади. Олгандан кейин йўқ бўлиб кетишади. Телефонини олмайди, олганда хам у бахона бу бахонлар билан қарзини бермайди. Шунақа қилишиб 3-4 йилдан бери беришмаяпти. Хар хил бахона билан албатта олишади. Тўхтатишни иложи бўлмаяпти. Шунга нима қилишни билмай қоляапмиз. Маслахат беринг илтимос.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Мусулмон киши ўта хушёр бўлиши керак.عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لاَ يُلْدَغُ الْمُؤْمِنُ مِنْ جُحْرٍ وَاحِدٍ مَرَّتَيْنِ. رَوَاهُ الثَّلاَثّةُ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўмин бир уядан икки марта чақилмайди», дедилар».
Учовлари ривоят қилишган.
Шарҳ: Бу ҳадиси шарифдаги уядан мурод - илон, чаён каби заҳарли нарсаларнинг инидир. Бундан мўмин киши ўта ҳушёр инсон бўлиши лозимлиги чиқади. Мўмин-мусулмон банда бир марта зарар тортган еридан ва ишидан иккинчи марта тортмаслиги керак.
Ушбу ҳадиси шарифнинг Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам томонларидан айтилишига қуйидагилар сабаб бўлган.
Бадр урушида Абу Ғарра номли шоир асирга тушди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан ўзларини ҳажв қилмаслик ва ўзларига қарши одамларни тарғиб қилмаслик ҳақида аҳд олдилар. У «хўп» деди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни озод қилиб юбордилар. У ўз қавмига бориб қўшилди. Сўнгра ҳажв қилишда ва қарши тарғиб қилишда давом этди. Уҳуд уруши бўлганда у яна асирга тушди. У Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўзини яна қўйиб юборишни сўради. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам юқоридаги ҳадиси шарифни айтдилар. Валлоҳу аълам!
12 Май 2022, 20:00 | Савол-жавоблар | 172 | Турли саволлар