Ноқонуний тижорат

Ассалому алайкум! Ҳалол маҳсулотларни четдан ноқонуний олиб келиб тижорат қилувчиларнинг ҳукми қандай? Қонуний қилинса солиқлар ҳисобига фойда қолмайди ёки арзимайдиган даражада фойда қолиши эҳтимоли бор.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Динимиз ҳийлакорликни ҳар қандай кўриниши ман қилади. Сиз айтгандек йўл билан келтириб фойда қилса, ҳаром деб бўлмаса ҳам, бундай қилмасин. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 20:11 | Савол-жавоблар | 138 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar