Дунёвий ва шаръий ажрим

Ассалому алайкум! Эр ва хотин ўртасидаги (хотиннинг эрига  итоат қилмаслиги натижасида) зиддиятлардан чарчаган хотин суд орқали ажримни талаб қилмокда. Эр бунга қарши. Хотинининг ақли киришини Аллоҳдан умид қилиб, оиласини сақлаб қолиш ниятида. Лекин хотин кишининг талаби суд томонидан эртами-кечми қондирилиши аниқ. Ажрим қоғозини олган хотин эрининг талоғисиз ва розилигисиз оилани бузишига шариатимиз қандай қарайди? Хотин ажрим қоғози билан ўзини “эрсиз, боши очиқ аёл”, деб ҳисоблаши ва келажакда бошқа оила қуриши мумкинми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Эр талоқ қўймагунича, ёки талоққа далолат қилувчи сўзларни айтмагунича ўртадаги никоҳ узилмайди. Қонуний ажрашишнинг ўзи талоқ ўрнига ўтмайди. Валлоҳу аълам!

30 Апрел 2022, 23:42 | Савол-жавоблар | 148 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar