Қариндошлардан рухсат сўраш

Ассалому алайкум! Нур сураси 61-оятида зикри келган одамларнинг уйларига рухсатсиз кириб крандаги суви ёки ташқарида турган буюмларидан изнсиз фойдаланиш жоизми? 2. Опа-укаларнинг шахсий мулкидан (кийим кечак ўқув қуроллари шунга ўхшаш) ҳам изнсиз ишлатиш жоиз эмасми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Бировнинг уйига рухсатсиз кириши мутлақо жоиз эмас. 2). Шахсий мулки бўлса, изн сўраб олиш керак. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 20:22 | Савол-жавоблар | 142 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar