Отамни қалбан ёмон кўраман

Ассалому алайкум! Мен отамни қалбан ёмон кўраман лекин буни ўзига билдирмайман, нега ёмон кўрасз деган савол бўлади, отам мени фарзандлик ҳақларимга риоя қилмади ,Аллоҳни танитмади , ҳалол ҳаромни билдирмади, ўқийман десам ўқиб ким бўларди яна мен сени боқаманми дейди, ўзм ёқтрган касб билан шуғуллланишмгаҳам йўл қўймади , ҳозир ҳунармандман Аллоҳга шукур ,Ёшлигимдан ибодатдаман ҳар тарафлама , уйда фақат мен ислом қоидаларига амал қилиб яшашга ҳаракат қиламан , отам оилани бошқаришни билмайди Адолатсиз ёмон инсон , булар учун қиёматда отамни ёқасидан тутаман ,жудаям тўлиб кетдм оҳири чидолмай отам билан тортишиб қолиб гап қайтариб юбордим , уларга олдин ўзизни билинг . Мушрик билан орангизда бир парда бор ҳалос , сиз Аллоҳни бор дейсз, у эса Аллоҳни йўқ дейди дедим унча фарқинглар йўқ дедим жаҳл устида ва енгил тортдим чунки унга кимдир шу гапни айтиши керак эди, қилган ишим ҳато лекин чидай олмадим шунга маслаҳат беринг.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ота-она фарзандлари томонидан асло муҳокама қилинмайди. Сиз “отамни қалбан ёмон кўраман” деб охиратингизни куйдириб олманг. Отангиз нима қилганларида ҳам сиз ҳаддингизни билиб, фарзандлик бурчингизни ўз ўрнида адо қилинг. Отангиз қилганлари учун ўзлари жавоб берадилар. Ота-оналаримиз бизларни жаннатимиз дарвозаларидир, уларни хурсанд қилиб обод қилиб олишимиз керак.عَنْ أَبِي الدَّرْدَاءِ رَضِي اللهُ عَنْهُ سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: الْوَالِدُ أَوْسَطُ أَبْوَابِ الْجَنَّةِ، فَإِنْ شِئْتَ فَأَضِعْ ذَلِكَ الْبَابَ أَوِ احْفَظْهُАбу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Албатта, волид (ота-она) – жаннат эшикларининг энг яхшисидир», деганларини эшитганман. Хоҳласанг, уни зое қил, хоҳласанг, муҳофаза қил», деди».
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Робб(Аллоҳ таоло)нинг розилиги отанинг розилигига боғлиқдир. Роббнинг ғазаби отанинг ғазабига боғлиқдир” деганлар. Аллоҳтаоло Исро сурасида “Ота-онанга уфф дема, уларни жеркима” деб марҳамат қилган” деган. Фуқаҳоларимиз ота-она хато қилса уларни бир бор яхшиликка буюради. Агар қабул қилсалар қандай ҳам яхши, агар хушламасалар сукут қилиш ва уларнинг ҳаққига дуо-истиғфорлар билан машғул бўлиш керак. Шунда Аллоҳ таоло иккиси томонидан уни ғамга солаётган нарсага кифоя қилади – деганлар. Ота-она билан бахслашса бўладими деган саволга, уларнинг оёқ кийими билан ҳам бахслашмаслик керак дейилган. Охиратингизни куйдириб олманг. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 10:10 | Савол-жавоблар | 162 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar