Рассрочкага товар

Ассалому алайкум! Бир танишим тадбиркор. Товарларини фоизда белгилаб, бўлиб тўлашга сотади. Масалан: 1 ой учун 5 фоиз, 2ойга бўлиб тўлашга 10 фоиз, 3ойга 15 фоиз таннархини устига қўйиб сотади, кечиктириб тўласа хам мижоздан пеня олмайди. Саволим шуки бу холатда савдо қилиш жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Битта нархга тўхтаб, ўшанга савдо қилинса дуруст бўлади. Буюмга бир нечта нарх айтиб (мисол учун, 1 ойда тўласанг фалон сўм, 2 ойда тўласанг фалон сўм), сўнгра улардан бирини тайин қилмай савдо қилиш жоиз эмас. Чунки бунда савдо молининг нархига ноаниқлик кириб қолади. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 21:19 | Савол-жавоблар | 145 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar