Домла бегона аёлга дам солса бўладими

Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим бегона аёлларга иккиси хонада ҳоли қолган ҳолда дам соладилар. Мен бирор маҳрами билан келсин десам мени рашкчилигимга йўядилар. Энди шу дам солганларига беш ўн минг ташлаб кетишади. Шу пулни болаларимиз билан ейишимиз бизга ҳалолми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Холи қолиш жоиз эмас. Сиз бирга туринг. Эрингиз дам солишни биларкану, аммо шариат буйруғини билмас экан. Ҳадисда қуйидагича келади: ومن كان يؤمن بالله واليوم الآخر فلا يخلون بامرأة ليس معها ذو محرم منها، فإن ثالثهما الشيطان “Ким Аллоҳга ва қиёмат кунига иймон келтирса, бегона аёл билан унинг маҳрамларисиз ҳоли қолмасин. Чунки уларнинг  учинчиси шайтон бўлади” деганлар. 
Имом Аҳмад ривояти.  Дам солганига берган пуллари ҳалол. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 20:22 | Савол-жавоблар | 153 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar