Жамоавий Қурбонлик
Ассалому алайкум! Биз чет давлатда ишлаймиз ва бизнинг йигитлар ҳар ҳайитда бир ёки иккита қўй қурбонлик қилишар экан. Масаланинг тушунарсиз жойи шуки улар қурбонликга умумий пул йиғишади ва у ерда камида 50 киши ишлайди (албатта ҳаммаси ўзбек мусулмонлар). Ваҳоланки қўйни фақат бир киши қурбонлик қилиши керак. Шунга кўра мен уларга "Бу иш жоизм эмас, келишиб бир киши номидан сўяйлик қолганларимиз эса ҳайитга байрамга ҳисса қўшишни ният қилиш керак" дедим. Шу ишим тўғрими? Ёки масаланинг бошқа ечими борми? Лекин улар ҳар қандай ҳолатда ҳам қурбонлик қилишади. Илтимос тўғри ечим берсангиз.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу саволда олдин бир нарсани яхши тушуниб олишингиз керак. Қурбонлик икки ҳил бўлади. Биринчиси вожиб (мажбурий): Бунда кишининг мол-мулки қурбонлик нисоби етган бўлади. Бундай киши қурбонлик қилиши зиммасига вожиб бўлади. Қилмаса гуноҳкор бўлади. Иккинчиси нафл (ихтиёрий): Бунда кишининг мол-мулки нисобга етмаган бўлади. Қурбонлик қилиш ўзининг ихтёри, хоҳласа қилади, хоҳламаса йўқ. Қилса савоб олади, қилмагани учун гуноҳкор бўлмайди. Шунинг учун 50 киши ўзига қурбонлик вожиб ёки йўқми аниқлаб олишлари керак. Вожиб бўлса, бир киши биттадан қўй ёки еттитагача киши шерик бўлиб бир туя ё молда сўяди. Шундай қилмасалар гуноҳкор бўладилар. Нафл қурбонликда битта қўйга неча киши бўлса ҳам савобига шерик бўлиши мумкин. Аммо битта қўунинг пулига шерик бўлиб, пул йиғиб сўйиш жойиз эмас. Шунинг учун бу ҳолатда ҳамма пулни йиғиб бир кишига ҳадя қилиб беради. У киши қўйни олиб, ўзи ва ўша пул берганларнинг номидан сўяди. Шунда ҳаммалари савобга шерик бўлишади. Валлоҳу аълам!
12 Май 2022, 20:22 | Савол-жавоблар | 147 | Турли саволлар