Нажасат

Ассалому алайкум! Акам нос чекади ва оғзини чайқаш учун крушка ишлатади. Мен кўпинча ўқишда бўламан ва овқатга қайси сувдан солганини билмайман бир хил пайтлари эса билиб қоламан. Кўпинча янгам таомга ўша нос чайқалган кружка билан сув олиб овқатга солади. Мен ноилож қорним оч бўлганлиги сабабли ўша овқатдан ейман. Бунинг хукми қандай?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Акангиз у идишдан сув ичиши билан, идиш ҳаром бўлиб қолмайди. Нос ва сигаретларни чекиш ҳаром, лекин ўзи нажосат ҳисобланмайди. Чунки тамаки ўсимлик бўлиб, унинг ўзи ароқ каби ҳаром эмас. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 20:33 | Савол-жавоблар | 185 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar