Сурункали касалга рамазон рўзаси

Ассалому алайкум! Мени ёшим 33 да. 28 ёшимда неврологик миастения (мушак етишмовчилиги) хасталигига дучор бўлганман. Миастения мушакларда бўшашишлик, холсизлик, мувозанат йўқолиши, кўзларнинг ғилайланиши каби белгилари билан кечадиган сурункали касаллик. хасталикнинг дастлабки йили кучли формасини бошимдан ўтказиб овқат чайнашга хам қийналардим ва доимо тез тез овқатланиб туришим керак эди, шифокор назоратида бўлиб дориларни ўз вақтида қабул қилишим керак эди (ўша йили рамазон рўзасини хасталик сабаб тутаолмадим). кейинги йилларда менда касалликнинг енгил формаси, яъни фақат кўзнинг ғилайланиш формаси бўлиб, рамазон ойида тўлиқ рўза тутишга ҳаракат қилдим алҳамдулиллаҳ! хозирги кунда ҳам фақат чап кўзим ғилайланади. хар куни 4-5 соат орасида калимин таблетка ичиш тавсия этилган. ўтган 4 йил давомида акам билан бир уйда яшар эдик, рўзғор харажатларини акам қилар эдилар ва менга кўп моддий ёрдам берардилар. хозир ўзимни оилам билан алоҳида яшаябман. коммунал тўловлардан ва дўстларимдан қарзларим кундан кун кўпайиб кетябди. қарзларимни тўлаш учун Аллоҳ қодир қилгунича мехнат қилябман. Калимин таблеткамни узоғи 5-6 соат орасида ичмасам мушакларимда бўшашишлик бошланади, тана мувозанатим ўзгаради. Рамазон рўзаси менга фарзми ёки қарзларимни узиш учун, оиламни таъминотини таъминлаш учун, касалликни авж олишидан сақланиб дори ичиб юрайми? кунлик фидя беришим керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қарзларни адо қилиш учун рамазондан олдинроқ ғайрат қилиш керак эди. Бу рўза тутмаслик учун узр бўла олмайди. Дорини кундузи қабул қилмаса касаллик зиёда бўлиши эса бошқа масаладир. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 21:16 | Савол-жавоблар | 152 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar