Инсон ўз дадасини тўғри йўлга солса бўладими
Ассалому алайкум! Гапни нимадан бошлашгаям хайронман устоз. Хуллас Дадам билан ойимнинг муносабатлари деярли турмуш қурганларидан бери жудаям ёмон. Дадам ўз аёлини қадрига етмайдиган инсон. Куч қуввати борки зинодан қайтмайди. Ёши 56 да. Ойимни доимо хақоратлайди бизни олдимиздаям. Бизгаям қаттиқ гапиради. Ойимга кулиб, яхши куриб гапирганини билмайдан. Ойим бизни деб чидаб келябди. Дадам доимо телефонда ким биландир гаплашади, севги изхорлар қилади.Аёллар билан хам зино қилиб юради. Ойимга ўлим тилаган пайтлари бўлган, хозир хам бор. Худойимгаям кўп ширк келтиради, ичади, намоз ўқимайди. Олдин битта аёл билан хам яшаб юрган экан кичкиналигимизда. Ойим жуда куп ушлаб олган. Ойим бўлди жонимдан тўйдим ажрашаман деяпти. Энди ўзим учун яшайман, энди дадангга керагим йўқ деган қарорга келган. Мен кенжа фарзандман. Беш вақт намоз ўқийман. Ойимга жудаям рахмим келади. Дадамга ақл ўргатолмаймиз. Чунки у бизни отамиз. Оқ бўлишдан қўрқаман. Шунга дадамни тўғри йўлга бошлашни бирор иложи борми, унга оқ бўлмасдан. Дадамни 2 та опаси ва укалари бор. Улардан нажот йўқ барибир. Дадасиям бор лекин дадамдан баттар одам дадаси. Шунга бир йўл кўрсатинг илтимос.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз отангизни ишига аралашманг, нима бўлса ҳам ҳурмати ва итоатида бўлинг. Валлоҳу аълам!
12 Май 2022, 21:38 | Савол-жавоблар | 170 | Оила ва турмуш
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз отангизни ишига аралашманг, нима бўлса ҳам ҳурмати ва итоатида бўлинг. Валлоҳу аълам!
12 Май 2022, 21:38 | Савол-жавоблар | 170 | Оила ва турмуш