Исломий кўрсатувда ёлғон

Ассалому алайкум! Ҳозирда кўп обуначиларга эга Азон тв канали бор, унда ҳар хил кўрсатувлар йўлга қўйилябди ва халқга манфаатли, илм олиш учун, хордиқ чиқариш учун кўп кўрсатувлар йўлга қўйилган. Лекин "экспримент" кўрсатуви бор у ерда бошловчи жуда кўп ёлғон гапиради, масалан йўловчиларга яқинда намоз ўқишни бошладим пешин намози қанақа тартибда ўқилади этворинг дейди, масжид олдиса сигарет чакмоқчи бўлиб гўгурт сўрайди (ўзини чакадиган инсон қилиб кўрсатиб) ёки ўзини ногиронликга солиб одамлар ёрдам берадими йўқми текширади, ва жуда чуқур ёлғонлар жуда кўп келган сонлари бор, Пайғамбаримиз Муҳаммад С.А.В ҳазилда ҳам ёлғон қўшиб гапрмас эдилар. Бу кўрсатув асосан илмсизлардан диндан узоқда бўлганлардан олинади, ва улар бу кўрсатувни кўрсалар барча тақволилар шундай деб янада диндан совиб қолмайдими деб ойлайман, бу кўрсатув жоизми ? Агар жоиз бўлмаса Азон Тв билан боғланиб шу кўрсатувни ўзгартиришлигини сўраб қолишингизни илтимос қиламан.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Жамоанинг ўзларига мурожаат қилинг. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 22:00 | Савол-жавоблар | 150 | Медия
|
Boshqa savol-javoblar