Виждон азобида ўзни ўлдириш

Ассалому алайкум! 1 ойлик фарзандим жигарбандим Аллоҳдан сўраб олган нуридийдам менинг бепарволигим учун оламдан ўтди. Энди эса хар куни бир ўлиб тириламан. Ўзимни жонимга суиқасд қилмоқчиман чунки виждоним азобидан фақат шу йўл билан қутулмоқчиман. лекин яна 2 та фарзандим хам бор уларни ўйлаб 2 ўт орасидаман. Фарзандимни жаннат ахлидан бўлади дийишди қиёматда онасини жаннатга киришини Аллоҳдан сўрайди дийишди, лекин мен у мендан норози бўлиб кетти диб ўйладим, атийлабдан бўлмаса хам барибир ўлимида менинг ахмоқлигимни ўрни бор нима қилай жудаям эзилиб кеттим кўз ёшларим тўхтамаяпти нахотки бу дуне шунчалик азобга тўла қандай қутулай бу азоблардан?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўз жонингизга қасд қилсангиз ўзингизнинг охиратингизни куйдирасиз. Фарзандингизни ҳам, бошқаларни ҳам ҳалок қиласиз. Бундай ҳолатларда мусулмон киши оғишмай шариатга амал қилади ва қуйидаги ҳадиснинг башоратидан умид қилади.عن مُعاذِ بنِ جبلٍ رضيَ اللهُ عنه عن النبيِّ صلَّى اللهُ عليهِ وسلم قالَ : وَالَّذِيْ نَفْسِيْ بِيَدِهِ إِنَّ السِّقْطَ لَيَجُرُّ أُمَّهُ بِسَرَرِهِ إِلَىْ الجَنَّةِ إِذَا احْتَسَبَتْهُ. رواه ابن ماجه Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, сиқт(нобуд бўлган ҳомила) киндиги билан онасини жаннатга тортиб киради. (Онаси бола вафот қилган вақтида унинг) савобини умид қилса” дедилар".
Ибн Можа ривояти. قال النووي رحمهُ الله : موتُ الواحدِ من الأولادِ حجابٌ منَ النار ، وكذا السقطُ Имом Наваий раҳматуллоҳи алайҳ:
“Фарзандлардан бирортасининг вафоти (ота-она учун) дўзахдан тўсиқдир. Шунингдек туғилмай нобуд бўлган ҳомила ҳам” деганлар.
Имом Термизий Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом:
«Аллоҳ таоло «Эй ўлим фариштаси, сен бандамнинг фарзандининг – кўзининг қорачиғининг, қалбининг самарасининг жонини олдингми?» дейди. Фаришта «Ҳа», дейди. Аллоҳ «У нима деди?» деб сўрайди. Фаришта «Сенга ҳамд ва истиржо айтди», дейди. Шунда Аллоҳ таоло «Жаннатда унга бир уй бино қилинглар ва «Ҳамд уйи» деб номланглар», дейди», деганлар.
Бошқа бир ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз алайҳиссалом:
«Бирортангизнинг оёқ кийимининг ипи узилса ҳам истиржо айтсин», дейдилар.
Демак, инсон каттаю кичик ҳар бир кўнгилсиз ҳодисада – кўзининг қорачиғи, жигарбанди – боласи ўлганда ҳам, оёқ кийимининг ипи узилганда ҳам сабр қилиши керак. Мусибат етгандан кейин дарҳол истиржў айтиб, сабр қилиш, «Ҳамма нарса Аллоҳники ва бари Аллоҳга қайтади», деган эътиқодни маҳкам тутиш керак. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 22:00 | Савол-жавоблар | 164 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar