Ўртакаш фирма хақида

Ассалому алайкум! Мен Кореяда ишлайман. Бу ерда кунлик иш топиб берувчи оффислар бор. Улар иш топиб бергани учун кунлик иш ҳақидан 10% озларига олиб қолади. Улар жонатган иш жойларига бир кун эмас узоқ муддат қанташ хам мумкин. Шундай холатда мен иш берувчи билан келишиб оффис орқали эмас, ишга тўғридан- тўғри қатнасам, ортадан оффисни чиқариб ташласам боладими? Шундай қилишим топаётган пулимга шубҳа аралаштириб қўймайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Далолат қилгани учун бир марта ҳақ олиши жоиз. Ҳар ишнинг хизмат ҳақига ўтириб олиш шаръан жоиз эмас. Шунинг учун иш берувчининг ўзи билан тўғридан-тўғри муомала қилсангиз зарари йўқ. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 22:00 | Савол-жавоблар | 142 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar