Онамнинг розиликлари
Ассалому алайкум! Уйланганимга кўп бўлмади, ва ора орада онам аёлимни баъзи тўйларга ёки қариндошникига олиб бораман бирга деб турадилар, уерда эркаклар ҳам бўлгани сабаб мен бунга рози бўлмайман. Яқинда онам фақат аёллар боради холос деб бир тўйга олиб бораман келинни дедилар, онам ёмон жойга бошламайдилар бунга шубзам йўқ лекин рози бўлмадим, шунда онам йўқ десанг сандан рози эмасман менхам дедилар, ва ноилож хоп дедим, саволим шуки бу холатда онамнинг сендан рози эмасман дейишлари тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ота-онани шариатда ман қилинмаган ишларга буюрсалар уларга итоат қилиш вожиб ва кўнглини ранжитмаслик керак бўлади. Онангизни айтган гап шундай ишлардан бўлса, итоат қилиб бажаринг. Фарзанд ўзининг наздида арзимаган нарсада ҳам онасини ранжитмаслиги керак. Онанинг кўнглини ранжиши ва норози бўлиши фарзанднинг охирати учун зарар бўлади. Оналар ҳам шундан келиб чиқиб арзимаган нарсалар сабабли розимасман демасликлари керак бўлади. Валлоҳу аълам!
11 Май 2022, 12:15 | Савол-жавоблар | 148 | Оила ва турмуш