Шайх Рамазон Бутий китоблари ҳақида

Ассалому алайкум! Бундан бир қанча муддат илгари Шайх Муҳаммад Саид Рамазон ал-Бутий Ҳазратларининг "Салафийлик мазҳаб эмас, балки бу муқаддас бир даврдир" деган китоблари таржимасини ислом.уз порталига жойлаб борилган экан. Кейин шу ҳақида ҳазратга савол беришганда яқин кунларда чоп этилиши ҳақида айтишган эканлар. Шу китоб кейин чоп этилдими? Қидирув хизматидан топа олмадим. Ашраф Али Таҳановий, Муҳаммад Тақий Усмоний ҳазратларининг китобларини ҳам чоп этилишини кутиб қоламиз.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Дуо қилиб туринг, яқинда нашр бўляпти. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 22:44 | Савол-жавоблар | 189 | Китоблар
|
Boshqa savol-javoblar