Холамни ҳолати

Ассалому алайкум! Холамни ҳаёти нотекис бўлганлиги, фарзандсизлиги учун у мени кичиклигимдан қараб катта қилган, бутунлай у билан юрмаганман аммо 30,40 % улар билан юрардим. тўғриси холам мен кичиклигимда бунга ақлим етмасди экан фохиша эди. Бир эркак билан ҳозиргача учрашиб туради, ундан бир фарзанди ҳам бор,у холам билан туради, ҳозирда холам ўзининг қизлик уйида яшайди,холам учрашиб юрадиган эркакни уйидагилар билишимча холам ҳақида билишмайди, энди бундай одамларни биласиз кўп урушишади, холам мени маҳрамим бўлгани учун баъзан у эркак холамга ўлдираман деб тахдид қилади, ҳеч ким йўқлигида уни келиб уради, баъзида эса ярашиб қолишади, тўғриси нима қилишга хайронман, холамга таҳдид қилганда уни ҳимоя қилмоқчи бўлиб у эркак билан тортишаман(аммо урмайман шаръан ман этилгани учун) аммо кейин улар ярашиб олганда у эркак ҳеч нарса бўлмагандек мени олдимга келса ғалати бўламан, у эркак баъзан ҳатто онам ҳақида ҳам куракда турмайдиган гапларни айтаркан(шахсан ўзимга айтмаган, бошқалардан эшитаман). нима қилишга лолман, ҳимоя қилай десам холамни ўзида ҳам айб бор, қилмай десам яна бўлмайди. холам диндан шаъриатдан буткул узоқ одам насиҳатларни умуман қулоқ солмайди. чиройли тушунтирай десам. илтимос шу ҳолатда менга тўғри йўлни кўрсатсангиз.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Агар улар никоҳсиз яшашаётган бўлишса никоҳланиб олишига ёрдам беринг. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 23:06 | Савол-жавоблар | 175 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar