Васият сўраш
Ассалому алайкум! Хозирда онамни ахволи саратон касаллигининг охирги босқичдалиги учун оғирроқ бўлиб турибди. Онамга қандай касаллигини билдирганимиз йўқ диққат бўлиб қолади деб оддий бачадон бўйнига чиққан яра деб алдаб юрибмиз. Аввало онамни умрини Аллоҳ баракотли ва узун қилсин Савол 1. Онамга саратон касаллигини айтмасам мен ёлғончи бўлиб қолмайманми буни ўзидан сир тутсам бўладими. 2 оғриқ кучайганда ўғриқни қолдириш учун кучли наркотик уколлар қилиб туради экан буни охиратига зиёни йўқми. 3 онам намоз ўқийди аммо қазо намозлари хам йўқ эмас шу қазо намозларини ва рўзалари бу дунёда қазосини тугата олмаса онам ўтганларидан кейин қазолари учун фидя бермоқчи бўлсам онамдан васият олиб олишлигим шартми ёки шарт эмасми васият қилмаса хам фидя бераверсам бўлаверадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Агар айтсангиз ҳолат ёмонлашадиган бўлса, айтманг.
2). Оғриқни қолдириш учун бошқа омкон бўлмаса жоиз.
3). Аслида одам ўзи васият қилиш керак. Мабодо қилмаса ўзингиз фидя берсангиз ҳам бўлади. Валлоҳу аълам!
12 Май 2022, 23:06 | Савол-жавоблар | 148 | Ҳалол ва ҳаром