Рахмдил бўлиш хақидаги хадис

Ассалому алайкум! Бир жойда инглиз тилида ёзилган Хадисни укиб колдим. Инглиз тилидан узим тушунганимча таржима киламан (хатоларим булса узр. Аллоҳ кечирсин) Хадис куйидагича: Рахмдилга энг рахмли Зот рахм курсатади. Ердаги (инсон) ларга рахмли булинг, шунда Аллоҳ сизларга рахм килади. Сунан ал Термизий, 1924. Мен Аллоҳ деб таржима килган лафзим инглиз тилида "one in the heavens" яни "осмондаги бир" деб таржима килинади. Саволим шуки араб тилида хадис айнан кандай келган? Ва тафсири кандай булади? Тўғридан тўғри таржима килинадими худди инглиз тилидагидек? Чунки буни укиган одам сиз рахм килсангиз осмондаги Аллоҳ сизларга рахм килади деб тушунади. Излаш хизматидан топа олмадим.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳадиснинг арабий матни қуйидаги: عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عَمْرٍو رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: الرَّاحِمُونَ يَرْحَمُهُمُ الرَّحْمَنُ، ارْحَمُوا أَهْلَ الْأَرْضِ يَرْحَمْكُمْ مَنْ فِي السَّمَاءِ Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Раҳм қилувчиларни Роҳман раҳм қилади. Ер аҳлига раҳм қилинг, осмондаги Зот сизга раҳм қилади», дедилар».
Шарҳ:
Роҳман сифати соҳиби бўлган Аллоҳ таолонинг раҳматидан умидвор бўлган банда бошқаларга раҳм қилсин. Осмонда бўлган Зотдан мурод олий бўлган Зот – Аллоҳ таолонинг раҳматидан умидвор бўлган банда ер аҳлига раҳм қилсин. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 23:28 | Савол-жавоблар | 149 | Ҳадислар
|
Boshqa savol-javoblar