Фарзанднинг розилиги

Ассалому алайкум! Ислом шариатида ота она улуғланади, уларни норизо қилишлик улкан гунох дейилади. Лекин ҳар банда фаришта бўлолмагани учун ота оналар ҳам мукаммал даражада эмас, улар нотўғри йўлни хақ деб билса, фарзандининг таълими, илми, кийими, овқати умуман ҳаётига бепарво бўлса, бундай ота онанинг фарзандида хақи қоладими? Умуман ота она фарзандини ўстиргани учун шу вазифасини миннат қилса, бу мантиққа зид эмасми? Ислом шариатида ота онанинг вазифа ва мажбуриятлари қандай ва бу мажбуриятлари бажармаса фарзанди уларни айблашга хақи борми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ота-она фарзандлар томонидан ҳеч қачон муҳокама қилинмайди. Улар нима қилганларида ҳам ўз мақомларида қолишади. Ота-оналар нима қилишса ҳам фарзандлар ўз фарзандлик бурчларини қилишлари керак. Катталар қилган гуноҳларига ўзлари жавоб беришади. Улар ҳеч нарса қилмаган тақдирларида ҳам дунёга келишимизга сабабчи бўлганлари эҳтиром қилишимизга кифоя қилади. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 23:28 | Савол-жавоблар | 164 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar