Акцияда иштирок этиш

Ассалому алайкум! Маълумингизки, хозирги пайтда накд пул ўрнига пластик карта оркали хар хил операциялар, жумладан коммунал ва бошка турдаги тўловлар ва ўтказмалар, кишилар ўртасидаги олди-берди ва х.к.лар амалга ошириляпти ва бунда банклар хар хил бонус, кешбек ва акциялар таклиф киляптилар, бошка карталарга пул ўтказганингиз учун ўтказган пулингиз сонига караб кейинчалик банк тарафидан танлаб олинишингиз ва автоматик тарзда акцияда иштирок эттирилишингиз ва бирорта ютукка эга бўлишингиз мумкин. Саволим, бирор киши карта оркали 100.000 сўм карз олса, маълум вактдан кейин карзини карта оркали узса (лекин акцияда иштирок этиш у-н 100.000 карзини бирданига эмас, бўлиб-бўлиб тўласа) ва юкоридаги акцияда тўгридан-тўгри иштирок этса, ютук чикса олиши жоизми? Бунда бошка картага пул ўтказувчи акциядаги иштироки учун пул тўламайди, лекин хамма банкларда ўтказмалар учун маълум бир фоиз кўйилади.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Акция пайтида пул ўтказмалари учун одатдагидан зиёда ҳақ олмаётган бўлса жоиз. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 23:38 | Савол-жавоблар | 166 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar