Ҳалоллигида шубҳа бўлса

Ассалому алайкум! Мен ҳалоллигида шубҳаланган егулик ва шунга ўхшаган нарсаларни бисмиллаҳсиз ейман, ичаман! Масалан: Кола, пепси шунга ўхшаган газли ичимликларни бисмиллаҳсиз ичаман. Ҳа яна кейин бозорлардан сотиб олинган гўшт маҳсулотини шариятга мувоҳиқ сўйилганига шубҳам бор, шунга бисмиллаҳсиз ейман. Шу ишим тўғрими умуман бу масалада менга қандай маслаҳат берасиз?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу иш нотўғри. Аввало суриштиринг, агар ҳаромлиги аниқ бўлмаса шубҳаланманг. Мабодо барибир шубҳалансангиз еманг. عن الحسن بن علي رضي الله عنهما قال : " حفظت من رسول الله  صلي الله عليه وسلم : دَعْ مَا يَرِيبُكَ إِلَى مَا لَا يَرِيبُكَ ، فَإِنَّ الصِّدْقَ طُمَأْنِينَةٌ ، وَإِنَّ الْكَذِبَ رِيبَةٌ  رواه النسائيҲасан ибн Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан “Сени шубҳага соладиган нарсани қўйиб, шубҳасизини ихтиёр қилгин. Чунки сидқ ҳотиржамлик, кизб эса шак-шубҳадир” деганларини эслаб қолганман". 
Насаий ривояти. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 23:39 | Савол-жавоблар | 145 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar