Илмсиз пайтда билмаган намозлар
Ассалому алайкум! Маълумки купгина одамлар тўғри йулни кеч танишябди, мен шунака одамларни купини биламан 50, 60 ёшида хакни танишган. Улар утган давр мобайнида диндан бехабар эдилар, кейин тўғри йулга юришган, энди улар казо намозларини укиши шартми. Ахир Пайгамбаримиз с.а.в : "3 та гунох килинса уша гунох ёзилмиди 1) уша гунохни гунох эканлигини билмаса 2) касддан килмаса 3) уша гунохни гунох эканлиги эсидан чиккан булса" деганлару. Шунинг учун улар укимаган намозларини укиши шартмасу шу хадисга биноан. Агар бир одамга 50 ёшида илм берилган булса энди у одам 13 ёшда балогатга етган булса колган 37 йиллик намозини укийдими жуда куп вакт кетади уша вактнинг урнига китоб ёзгани яхшию тўғрими?! Улгандан кейин манфаат олинадиган илм колдирса оркасидан савоб кебтуришини бизга Пайгамбаримиз с.а.в. айтган. Шунинг учун илмсиз даврда килинган гунохлар инобатга олинмайди тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу каби масалалар муҳокама қилинмайди. Бу амаллар Аллоҳ таоло ҳар банданинг зиммасига фарз қилган амаллардир. Ўша одамлар бошқа одамлар намоз ўқияпганини билган-ку. Намоз ўқиш керак деган гапни эшитмаган инсон ҳозир бизнинг жамиятимизда йўқ ҳисоб. Ҳатто ғайридинлар мусулмон кунига 5 вақт ибодат қилишини билшади. Шунинг учун сиз айтган гап асоссиз ҳисобланади. Сиз айтган кишилар 50-60 йил мобайнида намоз ўқиш керак деган гапни эшитмаган бўлиши амри маҳол. Қолдирган намозларини қазосини ўқиши шарт. Инсон жоҳиллик ёки кибр қилиб ёки билишга имкони бўлатуриб илмни олмаса унга узр бўлмайди. Намозни фарзлигини 1400 йилдан бери бутун мусулмонлар билишади. Жумладан сиз санаб ўтган 50-60-70 ёшли инсонлар ҳам намоз ўқимай юрган вақтида намозни фарзлигини жуда яхши билганлар. Сиз фарз деган нарсани яхши тушунмас экансиз. Бу ҳар бир мусулмон қилиши шарт бўлган амал. У олим бўладими, оми бўладими барибир. Китоб ёзиш эса фарз эмас. Валлоҳу аълам!
12 Май 2022, 23:39 | Савол-жавоблар | 151 | Намоз