Турмуш қура олмаёткан қиз

Ассалому алайкум! Бир 27 ёшлар атрофидаги қиз бор. У жудаям яхши қиз. Педагог бўлиб ишлайди. Лекин оила қуриш масаласида ҳеч омади чопмаяпти. Ўткан йили бир йигитга унаштирилди, лекин йигит бир оилали аёл билан мулоқотда эканини билиб қолган ( йигитнинг телефонидаги телеграм ёзишмаларини ўқиган ўз кўзи билан, жуда очиқ суҳбат акс этканини айткан) шундан кейин тўй бекор қилинди. Ҳозир яна бир йигитга унаштирилди лекин бу йигит билан ҳам сал муаммо борга ўхшаяпти. Шу қизга қандай маслаҳат берасизлар. Ўзи намозхон қиз. Оилам дейдиган қизлардан. Ишлаган ойлигини ҳам ота-онасига олиб бориб беради. Бу қийинчиликлардан ўтиб бахтли оила қуришига аллоҳ ўзи эриштирсин. Шу қизга ҳозир жудаям маслаҳатинглар керак тушкун аҳволда, яна турмуш қурай деб турган пайтда тўй бекор боладиганга охшаяпти. Буёқда ота онаси сиқилган. Ўқийман деб анча ёши ҳам катта бўлиб қолди шу тарафданам сиқилади бу қиз. Лекин турмуш қурса турмуш ортоғини бахтли қиладиган қизлардан. Негадир бахти очилиб кетолмаяптида. Илтимос унга тушкунликдан чиқиш учун маслаҳат беринглар. Мен унга шу маслаҳатни ўқиб бераман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 40 кун ҳар намоздан кейин 21 маротабадан.  Я Роҳмаан. Я Роҳийм. Я Ҳадий. Бу тажриба асосида аниқланган нарса. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 15:53 | Савол-жавоблар | 155 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar