Тахоратда бармоқлардаги сувни шимиш
Ассалому алайкум! Устозлар мен бази бир инсонларни тахорат қилиб бўлишганидан сўнг обдастадаги сувни қайсидир бармоқларига қуйиб шу бармоқларини шимишларини кўраман. Бу қандай амал? Мен пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассалламни обдастадаги сувни ичиш тўғрисидаги хадисларига чалкаштиришадими деп ўйлайман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бармолқларини шимиши нотўғри. Таҳорат олгач, идишда қолганидан ичиб қўйиш суннат амали. Ҳозирда кранлардан ҳам ичиб қўйса суннат адо бўлаверади. Уламоларимиз “ичаётган вақтларида Роббим мен зоҳиримни Сен буюрганингдек покладим. Қалбимни ҳам Ўзинг поклагин деб ният қилинади” деганлар.حَدَّثَنَا قُتَيْبَةُ وَهَنَّادٌ، قَالَا: حَدَّثَنَا أَبُو الْأَحْوَصِ، عَنْ أَبِي إِسْحَاقَ، عَنْ أَبِي حَيَّةَ قَالَ: رَأَيْتُ عَلِيًّا تَوَضَّأَ، فَغَسَلَ كَفَّيْهِ حَتَّى أَنْقَاهُمَا، ثُمَّ مَضْمَضَ ثَلَاثًا، وَاسْتَنْشَقَ ثَلَاثًا، وَغَسَلَ وَجْهَهُ ثَلَاثًا، وَذِرَاعَيْهِ ثَلَاثًا، وَمَسَحَ بِرَأْسِهِ مَرَّةً، ثُمَّ غَسَلَ قَدَمَيْهِ إِلَى الْكَعْبَيْنِ، ثُمَّ قَامَ فَأَخَذَ فَضْلَ طَهُورِهِ، فَشَرِبَهُ وَهُوَ قَائِمٌ، ثُمَّ قَالَ: أَحْبَبْتُ أَنْ أُرِيَكُمْ كَيْفَ كَانَ طُهُورُ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ.
وَفِي الْبَابِ: عَنْ عُثْمَانَ، وَعَبْدِ اللَّهِ بْنِ زَيْدٍ، وَابْنِ عَبَّاسٍ، وَعَبْدِ اللَّهِ بْنِ عَمْرٍو، وَعَائِشَةَ، وَالرُّبَيِّعِ، وَعَبْدِ اللَّهِ بْنِ أُنَيْسٍ Бизга Қутайба ва Ҳаннодлар ҳадис айтиб беришди. Улар дейишди: «Бизга Абул Аҳвас ҳадис айтиб берди». У Абу Исҳоқдан:
Абу Ҳайядан ривоят қилинади:
«Алийнинг таҳорат қилганини кўрдим. У кафтларини тозалаб ювди, сўнг уч марта оғзини чайди, уч марта бурнига сув олди, юзини уч марта ювди, билакларини уч марта ювди, бошига бир марта масҳ тортди, сўнг оёқларини тўпиқларигача ювди. Сўнг ўрнидан туриб, таҳоратдан қолган сувини олиб, тик турганича ичди. Сўнг: «Сизларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таҳоратлари қандай бўлганини кўрсатиб қўйгим келди», деди.
Бу ҳақда Усмон, Абдуллоҳ ибн Зайд, Ибн Аббос, Абдуллоҳ ибн Амр, Оиша, Рубаййиъ ва Абдуллоҳ ибн Унайсдан ривоятлар бор. Валлоҳу аълам!
13 Май 2022, 00:00 | Савол-жавоблар | 171 | Таҳорат