Аёл уч тлоқ олиб ҳам кетмаса
Ассалому алайкум! Мен биринчи оилам билан ажрашганман бирга яшамайман. Талокини берганман, сабаби ножўя ишлар билан шуғиланиб кетгани сабабли, махаламиз, раёнимизда хамма билади. Лекин онамни сехрлик қилиб ўзига қаратиб олган, онам ўз уйидан чиқиб кетгани қўймасдан ўзлари билан бирга яшашиб олиб юрибди. Мен Россияда ишлайман ва отам ва онамга пул юбориб тураман мен юборган пул билан уни хам едиради. Мактабда ишлаб ойлик олиб олган пулига фақат кийм ва ўзига пардоз андоз қилиб юради. Мен юборган пулдан озиқланишига хаққи борми? Уч талоқ қилганман уйдан чиқиб кетмагани учун мен гунохкор бўламанми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Уч талоқдан кейин бир-биризларга мутлақо бегона бўлгансизлар. Бирга яшашигизга йўқ йўқ. Иддаси тугаган бўлса, унинг нафақаси сизга вожиб эмас. Лекин сиз ота-онангизга юборган пул улар уни таомлантиришса, ейишга ҳаққи бор. Чунки у пулларни ота-онангизга берганингиздан кейин уларнинг мулкига айланади ва улар хоҳлаганича тасарруф қилишга ҳақлари бор. Уйингиздан чиқиб ўзлари хоҳлагандек тасарруф қилишлари мумкин. Талоқдан кейин уйингиздан чиқиб кетмагани учун гуноҳкор бўлмайсиз. Валлоҳу аълам!
13 Май 2022, 00:00 | Савол-жавоблар | 157 | Оила ва турмуш