Иймонда васваса қай ҳолатда одам муртад бўлади

Ассалому алайкум! Менда иймонимга васваса бўлябди Аллоҳ ҳақида васваса бўлябди, аъузубиллаҳи ни коп айтсам ан нас сурасини ўқисам кийин ла илаҳа илаллоҳ десам Аллоҳни борлигини қалбим завқланиб ҳис қиламан, инкор қилмаганман ҳеч қачон қилмайман ҳам иншааллоҳ иймонимдан айрилиб қолишдан қўрқябман, саволим шундай банда қандай ҳаёл ёки ҳолат билан муртад, кофир бўлади, фақат фарз намозига ният қилаверсам васваса бошланади Аллоҳ қалбингда эмаску Аллоҳни борлигини ўзи аниқ ҳис қиласанми иймонсиз намоз ўқимоқчимисан Аввал Аллоҳни яна қайта қалбда ҳис қилвол борлигини муртад бўлгандирсан иймон келтирвол деган ҳаёл бор, кийин мен аъузубиллаҳи ни кўп айтаман ан нас сурасини қайта айтаман ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳни коп айтаман кийин ла илаҳа илаллоҳ дийман Аллоҳни қудратини мени кориб тургани ҳис қиламан ва 《биз унга жон томиридан ҳам яқинмиз》 деган оят ҳаёлимга келиб Аллоҳ ўта мени кузатиб турганини ҳис қилиб завқланиб онг билан ҳис қиламан шу ҳўлатни ва Муҳаммадур росулуллоҳ да ҳам росулуллоҳга ақллан қалбан мисол келтириб иймон келтираман, сийратдаги бир пошшони пайғамбаримиз ҳақида савол жавоб қилган сўзини 《уни бирор марта ёлғон гапирганига гувоҳ бўлганмисизлар деса йўқ деса, оддий масалада ёлғон ишлатмаган одам илоҳ масаласида ёлғон гапирмайди 》 деган гапларини ҳаёлан қайтариб Муҳаммадур росулуллоҳ дийман, ва ҳеч қанча соня ўтмай намозга кириш учуб қўлимни такбир айтишга котарганимдан яна тепадаги васваса қайтарилади, муртад бўлдимми деб қайта қайта шу ҳолат билан узоқ қолиб кетябман, илтимос иймондан чиқиб кириб юрганим ёқми иймондан ажралишни ҳоҳламиман муртад бўлмаябманми, ҳамма васвасани бир четга суриб мен мусулмонман деб Намозни бошлаб оқиб кетсам бўлмайдими диндан чиқиб қолмаябманми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Модомики куфр калимасини тилига чиқармас ва эътиқод қилмас экан, ичида бўлаётган васваса ва турли хаёллар туфайли диндан чиқиб қолмайди. Сиз бундай васвасаларга эътибор қилманг. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 00:11 | Савол-жавоблар | 156 | Ақийда
|
Boshqa savol-javoblar