Нотўғри маълумот

Ассалому алайкум! Сессия имтиҳонида замдекан менга бир фандан ўтолмаганим учун яна имконият берганди. Мен тестларни ишладим ва натижасини ўша одамга айтишим керак эди агар бу фандан уч олсам стипендия олиш мумкин бўлмай қоларди. Давлатнинг талаби шу. Ўша пайтта билмайман кўзим рақамларни хато кўрганми замдеканга 4 олдим деб айтган эдим. Чунки тестда ҳар бир берилган имкониятдан чиққан балларнинг ўртача қиймати олинади. Ўша пайтта ҳисоблаганимда 3.60дан юқори бўлганди. Бир ойдан ошди имтиҳонлар бўлганига. Бугун 27август ўша тестларни қайта кўриб чиққандим ва ҳисобласам 3.58 чиқди қўрқиб кеттим. Стипендия олади деган ҳужжат кетиб бўлган. Агар бундан ўтолмасам менга стипендия берилмаслик керак эди. Қолган фанларни яхши ишладим бировлардан ёрдам олмадим. Билмай нотог‘ри иш қилиб қўйибман. Ёки мавзуларни ўша 4баҳога яхшилаб ўзлаштириб қўяйми? Илтимос ёрдам беринглар. Ҳаром еб қўйишдан қўрқяпман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўша мавзуларни яна бир ўқиб, тўрт баҳога ўзлаштириб қўйишингиз керак. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 01:06 | Савол-жавоблар | 136 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar