Хидоят сўраш

Ассалому алайкум! 32 йилдан бери бизани уйда бир рус миллатига мансуб инсон туради, албатта яшаш хоналари алохида холатда, аввалига у одам кўп ичар эдилар, аммо отам жуда кўп ичкликдан қайтариб келдилар ва 16 йил олдин мутлоқо ичкликдан тўхтади, хозирда у одамга ислом хақида имкон борича тушунтирвоман Қуръон карим(рус маънолар таржимасини) ўқвоти, аммо хали иймон келтирмади, уларям хидоят топишни сўриман,(тушимда улар иймон келтирибдилар)уларга нима нарсани тавсия қиласизлар? Агар у одамга пул ажратиб сизга шу миқдорда пул бериб тураман десам ва пул бериб юрсам, шу холатда иймон келтирса бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қалбини исломга улфат қилиш учун пул ёки бирор нарса бериб ёки чиройли муомалада бўлишингиз жоиз. Устозимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг “Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан рус тилидагисини 2-жузи “Ислам и Ийман”ни олиб беринг. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 01:17 | Савол-жавоблар | 131 | Ақийда
|
Boshqa savol-javoblar