Чет давлатлардаги меморий обидаларни кўриш

Ассалому алайкум! Мен чет давлатда укийман. Албатта, чет давлатга борганингиздан кейин унинг меморий обидаларини кургингиз ва у ерларга ташриф буюргингиз келади. Лекин мен укийдиган шахарда аксарият меморий обидалар кофирларнинг ибодат хонасидир (соборлар ва храмлар). Айримлари эса мусулмон булмаган подшохлар курган саройлардир. Буларнинг Исломга алокаси ёклиги туфайли бориш мумкинлигини билмокчиман. Лекин мен у ерга факат меморчилиги ва бинонинг чиройини куриш учунгина бораман. Чунки бино кофирларга тегишли булмасин, лекин чиройни Аллоҳ субханаху ва Таоло берган ва унинг амри билангни бу бино шу куринишга келтирилган.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Кўриб ибрат олиш учун кириб томоша қилса бўлади. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 01:17 | Савол-жавоблар | 150 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar