Олдинроқ никох ўқитиб олиш
Ассалому алайкум! "Хидоя" китобида ёзилишича кўр инсоннинг гувохлиги ўтмас экан агар вазият тақазоси билан онлайн никох ўқитилса гувохлар келин куёвни кўрмаса лекин никохнинг бошқа шартлари топилса никох боғланадими? 2) Унаштирилган йигит ва қиз бир бирларини танимаса аввал умуман гаплашмаган бўлса бир бирларини ўрганиш максадида махрам қилиб олиш яни фақат гаплшиш мақсадида сўз зиносидан қўрққани учун тақво юзасидан никох ўқитиб олса ва тўй бўлгунича гаплашиб турса (фақат телефон орқали) бу нарса жоизми ёки уларга қандай маслахат берасиз?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Базилар никоҳнинг ҳамма шартлари топилса, онлайн никоҳ дуруст деб айтган. Қолганлар жоиз эмас дейишган. 2). Шариатда йигит ва қиз бир бирини таниш учун иккиси ёлғиз қолмай, бирор киши ҳузурида учрашса бўлади. Шунинг учун никоҳ ўқитишга ҳожат йўқ. Таниб, билиб кейин никоҳ ўқитган мақсадга мувофиқ бўлади. Валлоҳу аълам!
11 Май 2022, 06:08 | Савол-жавоблар | 165 | Оила ва турмуш