Нифоснинг муддати

Ассалому алайкум Муҳтарам шайх ҳазратлари. Аллоҳ қилаётган ишизга Ўзи барака берсин. Мени битта фарзандим бор, иккинчи фарзанддан кейин нифосни қанчалигини қандай аниқласа бўлади. Сабаби намозлар қазо бўлиб кетиши ва рўзаларим қолиб кетиши мумкин. Шунга ёрдам берсангиз илтимос. Ёки қайси китобдан маълумот олсам бўлади шу саволимга? Олдиндан раҳмат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Унда нифосни ўзингиз кузатиб борасиз. Мазкур нифос қони тўхтаб келмай қўйгандан кейин тугаган бўлади.«Нифос» сўзи луғатда «туғиш» ва «қон» маъноларини англатади. Шариатда эса:Нифос боланинг ортидан келадиган қондир. Боладан олдин ва у билан бирга чиққан қон нифос ҳисобланмайди. Унинг озининг чегараси йўқ. Кўпи қирқ кун. Чунки, шаръий манбаъларда нифоснинг ози тўғрисида маълумот келмаган. Бас, бундай ҳолда воқеълик эътиборга олинади. Баъзан, нифос кўрмайдиган аёллар ҳам учрайди.

1 Май 2022, 09:27 | Савол-жавоблар | 197 | Аёлларга оид масалалар
|
Boshqa savol-javoblar