Ўқитувчи намоз ўқитмаса

Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим сафардалар. 2 нафар фарзандим бор, ўғлим ва қизим. Ўғлим 7 ёшдалар шу ёш бўлса хам дадаси 5 махал намоз ўқисин диябти. Ўқитятудим мактаб мураббийси ўқишини ўзлаштирволсин хали ёш намозга диябти. Кўпро ухламаса мияси яхши ишламайди диябти қандай йўл тутай?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳикмат билан иш тутинг. Намозга кўп вақт кетмайди, уни муаммо қилманглар, балки болани намозга муҳаббатли қилиб ўргатинг ва суяги намозда қотса эртага раҳмат айтади. Ўқишга намозни ҳеч қандай зарари йўқ. Намозга қизғонган вақтни ўйин, экран олдида ўтириш ҳисобидан олинглар. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 01:49 | Савол-жавоблар | 168 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar