Касаллик пайти Қуръон ӯқиш

Ассалому алайкум! Ёшим 21 да қиз бўламан 1 йилдан o‘тди мен мигрен касаллигига чалиндим, бунинг давоси йo‘қ экан бу "хронический мигрен". Гап шундаки мен китоб o‘қисам ва маълум бир маҳсулотларни истеъмол қилсам касаллигим хуруж қилади. Шундан o‘зимни тияман. Мен Қуръон ёдлашни бошлагандим 7 пора бo‘лганда бемор бo‘либ қолдим, шундан бери бошим оғрийди ёдлолмайман, Қуръон o‘қисам оғриқ кучайиб кетади. Рамазонда хатм қиламан дедим 5 порагача o‘қиб билдим қолганига яна касаллигим қo‘зғади. Яқинда анча пасайганди бошим оғриғи шунга яна Қуръон o‘қишга o‘тгандим яна касаллигим қo‘зғади. Бу сеҳр дебам бo‘лмайди чунки дам солдирдим o‘зим ҳам дам солиб юраман суннатга мувофиқ, бу тиббий касал. Шунга Қуръон o‘қимай яшолмайман бу жуда қийин. Аллоҳимдан доим дуо қилиб сo‘райман. Саволим шуки мени касаллигим қo‘зғаса ойлаб Қуръон o‘қиёлмайман шунга менга гуноҳ тушмайдими. Лекин ҳозирда Тафсири Ҳилолни o‘қияпман кам кам, шу кифоя қиладими мен учун. Унга қo‘шимча Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни сийратлариниҳам o‘қиёпман. Бунақа китобларни овоз чиқармай o‘қийман учун камроқ оғрийди, шунгаям 1 кунда 5 вароқдан 10 вароқгача o‘қийман, ундан ошса оғрийди бошим.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Имкон даражасида ҳаракат қилиб ўқийверинг. Аллоҳдан ёрдам сўраб, секин-секин кўпайтиришга ҳаракат қилинг. Сиз имкон ва топгандингиздан ташқари нарсага масъул эмассиз. Ҳозирда кўплаб китобларнинг аудио шакллари мавжуд. Улардан ҳам фойдалансангиз бўлади. Илм олишга ҳозирги кунда шароит жуда яхши. Лекин нимани ўрганяпганингиз, қаерда ўрганяпганингизга эҳтиёт бўлинг. Ишончли масдарлардан ўрганишга эътиборли бўлинг. Қуръон ёдлашда ҳам эшитиб ёдлашингиз мумкин. Бу услубни тажрибадан ўтказган бирор мутахассис билан боғланиб маслаҳат қилинг. Албатта яхши шифокор топиб даволанишни ҳам ҳаракатида бўлинг. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 02:11 | Савол-жавоблар | 149 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar